Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қаршида тарвузлар экспортга юкланяпти
1250
Бугунги кунда экспорт масаласи бўйича божхона ходимлари карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда тушунтириш ва тарғибот ишларининг олиб бораётганлиги тадбиркорларга, хусусан деҳқон ва фермерларга қўл келмоқда.
Қаршида тарвузлар экспортга юкланяпти

Бунинг натижаси ўлароқ вилоятда пишиб етилган мева ва сабзавот маҳсулотлари пешма-пеш чет давлатларига экспортга юкланмоқда. Даланинг ўзида божхона билан боғлиқ масалаларнинг ижобий ҳал этилаётгани соҳа ходимларининг деҳқонларимиз билан ҳамфикр эканликларини кўрсатмоқда. Бу эса уларнинг ортиқча вақти ва маблағини тежалишига олиб келмоқда.

Қувонарлиси ана шу каби яратилган имкониятлардан унумли фойдаланаётган тадбиркорларимиздан бири куни кеча Россия Федерациясига 20 тонна тарвуз маҳсулотларини экспорт қилишни бошлади. Чироқчи туманида фаолият олиб бораётган  “Agro Mega Fruit” МЧЖ келгусида ҳам 100 тоннадан зиёд тарвуз ҳамда қовун маҳсулотларини Россия ва Украина давлатларига экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Вилоят экспорт  салоҳиятини ошириш мақсадида божхона ходимлари томонидан ҳар куни 24 соат давомида божхона расмийлаштируви амалга ошириб келинмоқда. Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, бугунги кунга  қадар 59 тонна тарвуз маҳсулотлари чет давлатларига экспортга юклаб жўнатилди.

13.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг