Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Айритом” чегара божхона пости ходимлари ишдан бўш вақтларидан самарали фойдаланишмоқда
1784
Президентимиз бошчилигида жорий йил 14 апрель куни “Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида ҳозирги кунда кузатилаётган пандемия шароитида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб берилди.
“Айритом” чегара божхона пости ходимлари ишдан бўш вақтларидан самарали фойдаланишмоқда

Мазкур йиғилишда берилган топшириқлардан келиб чиқиб,“Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таъминлаш мақсадида, ходимлар ўз ташаббуслари билан ишдан бўш вақтларида пост ҳудудида бўш турган ер майдонларидан самарали фойдаланган ҳолда ўз ташаббуслари билан сабзавотчилик ва полизчиликка ихтисослашган экин майдонлари ташкил этилди. Постдаги бўш турган 500 метр квадрат ер майдонига помидор, булғор қалампири, бақлажон, бодринг, ошқовоқ, қовун-тарвуз маҳсулотлари экилди.

Озиқ-овқат заҳирасини жонлаштириш мақсадида пост ҳудудида паррандачилик, чорвачилик ва балиқчилик йўналишида қўшимча хўжаликлар ташкил этилиб, ходимларнинг тухум ва гўшт махсулотларига бўлган эхтиёжини қондириш мақсадида 25 бош товуқ, 18 бош қуй ва 5 бош  қорамол, 250 кг яқин балиқлар парваришлаб келинмоқда. Келажакда ушбу йуналишдаги ишларни ривожлантириш кўзда тутилган.

Ушбу йўналишда ўз ҳиссасаини қўшаётган ходимлар хам талайгина жумладан, ушбу постда хизмат олиб бораётган бодхона ходими  Кулаев Фазлиддин томорқасидаги 3 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, унда 30 туп лимон, помидор, бодринг, ва бошқа турдаги полиз экинларини оила аъзолари билан етиштириб келмоқда.

Пост  ходими Жалолиддин Расуловнинг яшаш хонадонида эса 10 сотих ер майдонига сабзавот, полиз ва бошқа турдаги экинлар (помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон, ошқовоқ, тарвуз, қовун) экинлари, қолган 5 сотих ер майдонида эса кичик боғ ташкил этиб (олма, хурмо, ўрик дарахтлари)ни оила аъзолари билан биргаликда парваришлаётир.

Шунингдек, чорвачилик соҳасида хам пост ходими  М.Примқулов ишдан бўш вақтида  укаси билан биргаликда яшаш  хонадонида 8 бош қорамол боқмоқда. 

 Биз намуна сифатида фақатгина  учта ходимни келтирдик. Ҳозирда қолган ходимлар ҳам озиқ-овқат маҳсулотини етиштиришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Халқимиз  қадимдан ердан унумли фойдаланиш ҳадисини олган. Бугун ҳар бир ватандошимиз томорқасидан унумли фойдаланиш орқали оиласини фаровон, дастурхонини эса тўкин қилиши шубҳасиз.

 

 

 

 

13.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг