Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда онлайн брифинг бўлиб ўтди
1479
Ўзбекистон Республикасида карантин чоралари бошланган кунидан буён шу кунга қадар божхона соҳасида тадбиркорлик субъектлари ва аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимиз Президенти ва Ҳукуматимиз томонидан бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Самарқандда онлайн брифинг бўлиб ўтди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев томонидан ўтказилган онлайн брифинг орқали Ўзбекистон Республикаси томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси бўйича божхона органларида амалга оширилаётган ишлар ҳамда божхона расмийлаштируви жараёнларида тадбиркорларимизга берилаётган имтиёзлар тўғрисида ахборот бериб ўтилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5969-сонли Фармони қабул қилинди.

Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек, экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг ўз вақтида берилишини таъминлаш бўйича вилоят божхона бошқармасида тезкор штаб ва “Call center”  ташкил этилди.

Хусусан, шу кунга қадар Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, тадбиркорлар ва фуқаролар томонидан божхона соҳаси бўйича “Call center”га  жами 143 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 108 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, қолган 35 та мурожаатлар бўйича тегишли ўрганиш ишлари олиб борилиб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида амалий ёрдам кўрсатилди.

Амалдаги қонунчиликка кўра, тадбиркорлик субъектлари экспортда муддати ўтган дебиторлик қарздорликка эга бўлганда, келгусида товарларни кафолатланган тўловсиз экспорт қилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган эди.

Фармон билан шунингдек, ҳисобот йилида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10 фоиздан ошмаган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга;

- 2020 йил давомида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлигини сўндириш эвазига технологик асбоб-ускуналар ва хом ашё товарларини импорт қилиш бўйича бир марталик операцияларни амалга оширишга рухсат берилди.

Тадбиркорлик субъектларига яратилган мазкур қулайликлар асосида, Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган 42 та корхоналар томонидан жами 8 704 тонна, қиймати   6 млн. 484 минг АҚШ доллари қийматидаги товарлар экспорти амалга оширилди.

Онлайн брифинг давомида яна бир қатор меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

Маълумот тариқасида тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ДБҚнинг 11-08 ва вилоят божхона бошқармасида    (66) 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” тизими 24 соат давомида фаолият олиб бораётганлиги айтиб ўтилди.

13.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг