Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мустақиллик шукронаси!
2613
Фарғона вилояти божхона бошқармасида Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами муносабати билан “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистон!” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Мустақиллик шукронаси!

Тадбирни очар экан, бошқарма бошлиғи И.Азимов ўтган йиллар давомида мустақиллик биз учун энг азиз қадрият бўлиб, миллий ўзлигимиз, эзгу орзу-интилишларимиз, ютуқ ва марраларимизнинг манбаи сифатида шу муқаддас заминда яшаётган барчанинг қалбида мустаҳкам ўрин эгаллаганини таъкидлади.

1 сентябрь –мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган кундир. Халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий санада энг азиз байрам катта шоду хуррамлик билан нишонлади.

Мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича беқиёс имкониятларни очиб берди.

Бугунги кунга  келиб, мамлакатимизнинг барча жабхаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар доирасида божхона органларида, шу жумладан Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам самарали хизмат қилиб, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Жумладан, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Фарғона вилояти божхона бошқарма ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда контрабанда ашёлари ва товар-моддий бойликларини ноқонуний айланувининг олдини олиш борасида 379 та ҳолат аниқланиб, салкам 6 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлари ушлаб қолинди.

Ёшлар онгини бузувчи турли экстремистик ва ақидапарастлик, миссионерлик, диний мазмундаги 1085 дан ортиқ аудио-видео ҳамда бошқа шу каби адабиётларни божхона чегаралари орқали олиб ўтилиши олди олинди.

Тадбир давомида байрам муносабати билан Фарғона вилояти божхона бошқармасининг хихматда жонбозлик кўрсатиб келаётган, қолаверса  ёш божхона ходимларини тарбиялашда самарали ҳиссасини қўшаётган фаол божхона фахрийлари тақдирландилар.

Давлат божхона қўмитасининг буйруғи ҳамда, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг буйруғларига асосан бир қатор ходимларга навбатдаги махсус унвонлар берилди.

Ш.Мирзаев

Фарғона вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

30.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг