Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига кириб келган фуқаро Б.А. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорти воситаси ўрнатилган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида назоратдан ўтказилди.
Натижада, автомашинанинг таг қисмидаги рамалари орасига умумий қиймати салкам 68 миллион сўмлик парфюмерия ва биологик фаол қўшимчалар яширилганлиги аниқланди.
Ташиш қоидаларига риоя қилинмасдан олиб келинаётган мазкур сифати кафолатланмаган товарлар ашёвий далил сифатида олинди ва ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.06.2020