Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркор ва инвесторлар билан учрашув ўтказилди
1356
Пандемиянинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини юмшатиш ва тадбиркорлик субьектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртбошимиз томонидан қатор Фармонлар қабул қилинди.
Тадбиркор ва инвесторлар билан учрашув ўтказилди

Мазкур  Фармонлардаги имтиёзларни тадбиркорлик субъектлари ҳамда инвесторларга етказиш мақсадида жойларда божхона органлари ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда учрашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан, навбатдаги учрашувни  бевосита экспорт-импорт операциялари амалга оширилаётган “Термиз логистика маркази”да тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов ўтказди.

Бошқарма бошлиғи томонидан тадбиркорларга юртбошимизнинг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли, “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5996-сонли Фармонлари ва божхона соҳасидаги бошқа янгиликлар етказилди.

 Шунингдек, учрашувда тадбиркор ва инвесторларда мавжуд муаммолар бир нечтаси жойида ўрганилиб тегишлича ечим топилди, бошқаларини эса ваколатли ташкилотларга жўнатилиб тез фурсатларда ҳал қилиниши маълум қилинди.

Афғонистонлик инвестор ва тадбиркор Муҳаммад Амин Муҳаммад Жавид Ўзбекистон Республикасига зотдор эчки наслини олиб киришида учраган муаммолари ҳал этилди, олиб кирмоқчи бўлаётган зотдор эчкилари ветеринария текширувидан сўнг божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши тартиби тушунтирилди.

Шу билан бирга, тадбиркор ва инвесторларга, божхона соҳасига доир мурожаатлар ва саволлар юзасидан, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08  рақамли ишонч телефонига ёки бошқарманинг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

11.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг