Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги Фармон тарғиботи юзасидан брифинг бўлиб ўтди
4129
Юртимизда барча соҳалар сингари божхона тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Янги Фармон тарғиботи юзасидан брифинг бўлиб ўтди

Хусусан, Юртбошимиз 2020 йил 5 июнь куни «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги  ПФ-6005 сонли тарихий Фармонга имзо чекдилар.

Фармон божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “қоғозсиз ва электрон божхона”нинг мантиқий давоми ва ривожланиши бўлган “рақамли божхона”ни шакллантириш, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат, 2020-2023 йилларда божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш Концепциясини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” билан 67 та банддан иборат чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Уларнинг ижросини таъминлаш орқали қуйидагиларга эришилади. Жумладан:

- юкни етказиб бериш назорат китобчасини транзит божхона юк декларацияси билан алмаштириш амалиёти ҳамда “Е-TRANZIT” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади;

- хавф даражаси паст бўлган (яшил йўлакка йўналтирилган) божхона юк декларациясининг автоматик равишда божхона расмийлаштируви тизими босқичма-босқич татбиқ этилади. Бунда:

Экспорт божхона режимига нисбатан 2021 йил 1 январгача – умумий БЮДларнинг 5 % дан кам бўлмаган, 2022 йил 1 январгача – БЮДларнинг
20 % автомат равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

“Вақтинча сақлаш” ва “божхона омбори” божхона режимларига нисбатан – 2022 йил 1 январга қадар умумий БЮДларнинг 20 % автомат равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.

- божхона тўловлари тўланишини таъминлаш тартиби такомиллаштирилади, шу жумладан, божхона идоралари томонидан кафолат ҳужжатларини бериши мумкин бўлган ташкилотлар (банк, суғурта) рўйхати юритилади, ушбу рўйхатга киритилмаган ташкилотлардан ҳужжатлари кафолат сифатида олинмайди;

- халқаро курьерлик жўнатмаларини расмийлаштириш фақатгина халқаро аэропортларда жойлашган авиа ТИФ божхона постларида амалга оширилиши амалиёти йўлга қўйилади;

- товарларни ишлаб чиқарувчи ва юборувчиларнинг идентификация воситаларини тан олиш амалиёти йўлга қўйилади;

- товар ва транспорт воситаларнинг дастлабки декларациялаш тартиби такомиллаштирилади;

- божхона органлари ва ТИФ иштирокчилари ўртасидаги муаммоли ҳолатларни камайтирувчи божхона иши соҳасидаги божхона органларида тортишувларни судгача ҳал этиш тартиби жорий этилади;

- Божхона институтида ТИФ иштирокчилари учун божхона иши бўйича пуллик ўқув курслари, Миллий кинологияда ветеринария соҳасида пуллик хизмат кўрсатиш ташкил этилади;

- шартнома асосида жисмоний ва юридик шахсларга божхона экспертизасини ўтказиш ҳамда ТИФ ТН кодларини аниқлаш бўйича ҳамда статистик маълумотларни тақдим этиш бўйича хизматлар кўрсатилади;

Бундан ташқари, мазкур Фармон ижросини таъминлаш орқали қуйидаги ютуқларга эришилади:

- асосий чегара ўтказиш пунктларини кенгайтириш ва модернизациялаш орқали божхона постларининг ўтказувчанлик имкониятини 3 баробарга ошириш;

- “Ягона дарча” божхона ахборот тизимининг такомиллаштирилиши натижасида божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтни экспортда 5 баробарга, импортда 2 баробарга қисқартириш;

- божхона маъмурчилигининг замонавий усулларини қўллаш орқали ТИФ иштирокчиларининг харажатларини қисқартириш эвазига Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтингларда юқори поғонага кўтарилишига муносиб ҳисса қўшиш;

- рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини божхона органлари фаолиятига кенг жорий этиш асосида инсон омилисиз маълумотларни тўсиқсиз олиш ҳамда божхона расмийлаштируви ва назорати жараёнларини халқаро норма ва стандартларга мувофиқ соддалаштириш;

- мамлакатимизнинг туризм ва инвестиция жозибадорлигини  янада ошириш;

- илк бора фаолиятимизда пуллик хизматлар кўрсатишнинг янги турлари жорий этилиб, божхона органлари тадбиркорга хизмат кўрсатувчи ёки ёрдам берувчи (бизнес-ҳамкор) идора сифатида ислоҳ қилинади.

Мазкур Фармон мазмун моҳияти шунингдек, пандемиянинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини юмшатиш ва тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртбошимиз томонидан қабул қилинган бир нечта Фармонлар мазмун моҳияти ва ижроси юзасидан Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоят ахборот ва оммавий комуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда брифинг ўтказилди.  Брифингда божхона бошқармаси раҳбарияти, тадбиркорлар, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иштирок этдилар.

Тадбирда иштирокчилар божхона соҳасига оид ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам соҳа мутасаддилари томонидан жавоб олдилар.

Шу билан бирга, учрашув якунида брифинг иштирокчиларига, божхона соҳасига доир мурожаатлар ва саволлар мавжуд бўлганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08  рақамли ишонч телефонига ёки бошқарманинг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

 

11.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг