Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Бекобод тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи “Уртукли чапирмоқ” каналидан фуқаро У.Р. қўшни мамлакат ҳудудидан оқиб келаётган шубҳали қопларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Текширув давомида ушбу қопларда умумий қиймати 36 миллион сўмлик 3 минг дона тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
11.06.2020