Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ласеттида нималар яширилган эди?
1188
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларини яширинча олиб ўтилишига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ласеттида нималар яширилган эди?

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Мирзаобод тумани ҳудудида парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси Мирзаобод туманидан ўтувчи Гулистон­­-Гагарин йўналиши бўйлаб йўл четида тўхтаган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада фуқаро А.Г. томонидан олиб кетилаётган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 31,1 миллион сўмлик 519 дона парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг