Айниқса, пандемия даврида Бухоро вилоятининг экспорт кўрсаткичлари барқарорлигини ҳамда ташқи савдо юклари ҳаракатининг узлуксизлигини таъминлаш борасида вилоят божхона бошқармаси томонидан ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Йил бошидан буён Бухорода давлат божхона хизмати органлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг салкам 70 млн. АҚШ долларлик маҳсулотлари экспортга расмийлаштирилди.
Хусусан, Бухоро туманидаги йирик инвестицион лойиҳа – “Buxara Varnet” маъсулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган иссиқхоналарни бунёд этишда Туркиядан келтирилган технологиялар учун божхона тўловларидан 28 млрд. 415 млн. сўмлик имтиёзллар қўлланилди.
Бу ерда етиштирилган сара помидорлар шу ернинг ўзидан юк автотранспорт воситаларига ортилади. Божхона ходимлари ҳам шу ерга келиб, божхона тартиб-таомиллари ва расмийлаштирувини амалга оширишади.
Вилоятнинг Вобкент туманида жойлашган, тозалаш воситалари ишлаб чиқарувчи йирик экспортёр корхона 2020 йил бошидан буён 385,2 минг АҚШ доллари қийматидаги салкам 875 минг тонна кир ювиш воситаларини қўшни давлатларга экспорт қилишга муваффақ бўлди.
Яна бир худди шундай экспортёр корхоналардан бири – Қоракўл туманидаги “REAL TEKS QORAKO'L” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиши учун сўнгги 4 йилда хориждан келтирилган технологияларига божхона тўловларидан салкам 15 млрд. сўмлик имтиёзлар қўлланилди.
Мазкур корхона ҳам божхонага доир қулайликлар ва енгилликлардан самарали фойдаланиб келмоқда. Бу ерда тайёрланган 2.6 млн. долларлик 1233 тонна маҳсулотлар Туркия ва Хитойга экспорт қилинди.
Бугун Бухорода амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳам тарихий аҳамият касб этади. Бунда эса давлат божхона хизмати органлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшишда давом этишади.
10.06.2020