Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли фармонига асосан, тадбиркорлик субъектларига:
- ҳисобот йилида амалга оширилган товарларнинг умумий экспортига нисбатан 10 фоиздан ошмаган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда, кафолатланган тўловни таъминламасдан товарлар экспортини амалга оширишга;
- 2020 йил давомида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлигини сўндириш эвазига технологик асбоб-ускуналар ва хом ашё товарларини импорт қилиш бўйича бир марталик операцияларни амалга оширишга рухсат берилди.
Тадбиркорлик субъектларига яратилган мазкур қулайликлар асосида, Самарқанд вилоятида рўйхатга олинган муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд бўлган 42 та корхоналар томонидан жами 8 704,79 тонна, қиймати 6 млн. 484,25 минг АҚШ долларига тенг бўлган товарлар экспорти амалга оширилди.
Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонлари ёки вилоят божхона бошқармасининг (66) 233-63-00 рақамли телефонлари 24 соат давомида узлуксиз фаолият олиб бормоқда.
10.06.2020