Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Учқўрғон” чегара божхона постида божхона назорати самарадорлигига катта эътибор қаратилмоқда
1274
Бугунги пандемия даврида мамлакатимиз чегара ўтказиш пунктлари фуқаролар қатнови учун вақтинча ёпилган бўлсада, ташқи савдо юклари узлуксиз ҳаракатланмоқда. Бу ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра кўпроқ масъулият ва ҳушёрликни талаб этмоқдa.
“Учқўрғон” чегара божхона постида божхона назорати самарадорлигига катта эътибор қаратилмоқда

Наманган вилояти миқёсида ҳам чегара божхона постлари орқали экспорт ва импорт маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви ва ҳаракати тўхтовсиз давом эттирилмоқда. Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали Қирғизистон Республикасига ўтадиган темир йўл вагонларига ортилган юклар карантин қоидаларига мувофиқ тарзда тезкорлик билан божхона назоратидан ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида мазкур пост ходимлари томонидан 1211 та вагондаги умумий қиймати 820 минг АҚШ долларлик экспортга расмийлаштирилган товарлар ҳамда 1595 та вагондаги қиймати 30 миллион АҚШ долларлик импортга расмийлаштирилган товарлар қисқа фурсатларда божхона назоратидан ўтказилди.

Ушбу божхона пости орқали ҳаракатланган темир йўл вагонларига ортилган экспорт товарларининг асосий қисмини электр кабеллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, енгил саноат маҳсулотлари, импорт товарлар таркибини эса кўмир, нефт маҳсулотлари ва қора металл қолдиқлари ташкил этади.

9.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг