Лекин афсуски, айрим шахслар томонидан тўловларни тўлашдан қочиш мақсадида хориждан олиб келинаётган ҳамда белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларни ҳужжатларда кўрсатмасдан “яширинча” олиб киришга уриниш ҳолатлари учраб турибди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига хорижий мамлакатдан кириб келган “Merсedes Benz” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.
Натижада, мазкур юк автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча ва ҳужжатларда кўрсатилмаган, умумий қиймати 750 миллион сўмлик жами 125 турдаги 55 406 дона енгил автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмлари ҳамда 410 кг. универсал гайка-болтлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.06.2020