Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда экспорт узлуксиз давом эттирилмоқда
1203
Бугунги пандемия шароитида мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши, фуқароларимизнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 19 мартдаги  “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969 сонли Фармонига кўра, божхона органларига юкларни чегара божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини таъминлаш топшириғи берилган.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Давлатимиз томонидан экспортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бермоқда. Хусусан, жорий йилнинг 5 ойи давомида Сурхондарё вилоятидан рўйхатдан ўтган ҳудудий ва тармоқ корхоналари томонидан қиймати  82,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 118,6 минг тонна товарлар экспорти амалга оширилган.

Экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қуйидагиларга тўғри келади:

- Ип-калава маҳсулоти экспорти 29,3  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 35,5 фоизи);

- Ловия маҳсулоти маҳсулоти экспорти 13,7  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 16,6 фоизи);

- Мош маҳсулоти экспорти 5,5  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг     6,7 фоизи);

- Карам маҳсулоти экспорти 4,9  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 5,9 фоизи);

- Пиёз  маҳсулоти экспорти  4,5  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг 5,5 фоизи);

- Кўкат маҳсулоти экспорти 4,2  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг   5,1 фоизи);

- Помидор маҳсулоти экспорти 2,9  миллион АҚШ доллар (умумий экспортнинг  3,5  фоизи).

Шундан вилоятдан экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти 39 миллион АҚШ долларни ташкил этади.

Жорий йилнинг 5 ойи мобайнида вилоятдан қуйидаги мамлакатларга маҳсулотлар экспорт қилинган.

- Хитой Халқ Республикасига 26,2 миллион АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 32,0 фоизи);

- Афғонистон Ислом Республикасига 19,5 миллион АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 23,7 фоизи);

- Россия Федерациясига 12,7 миллион АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 15,4 фоизи)

- Покистон Ислом Республикасига 10 миллион АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 12,1 фоизи);

- Қирғизистон Республикасига 4 миллион АҚШ доллари миқдорида (умумий экспортнинг 4,8 фоизи).

Мазкур ижобий ўсишларга Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ҳам ўз ҳиссани қўшмоқда. Ҳозирда, бошқарманинг “Термиз”, “Денов”, “Жарқўрғон”, “Дарё порти” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт қилинаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви куннинг исталган вақтида қисқа фурсатларда карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Товарларнинг божхона расмийлатируви учун ҳужжатлар электрон тарзда божхона постларига жўнатилмоқда. Божхона органларида хавфни бошқариш тизими орқали божхона юк декларациялари яшил, сариқ ва қизил йўлакларга йўналтирилмоқда. Экспорт қилинаётган товарлар инсон омили аралашувисиз яшил ва сариқ йўлакларга йўналтирилиб қисқа фурсатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.

 Бундан ташқари, вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти ва божхона постлари томонидан доимий тарзда “Божхоначи – тадбиркор таянчи” шиори остида, тадбиркорлар билан телефон орқали ҳамда масофадан туриб мулоқотлар ўтказилиб, ваколат доирасида амалий ёрдам кўрсатилаяпти.

9.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг