Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда катта миқдордаги косметика воситаларининг ноқонуний айланмасини фош қилишди.
Тошкент вилояти Қибрай туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўшни давлат билан чегара олди ҳудуди кўздан кечирилди ва у ерда хорижда ишлаб чиқарилган 17 дона қоғоз картон қутиларда турли хил косметика воситалари борлиги аниқланди.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу товарларни чегара ҳудудидан олиб кетиш учун фуқаро А.О. ўзининг “Каптива” русумли автомашинасида келганида ўрнатилган тартибда қўлга олинди.
Ашёвий далил сифатида олинган 30 хил номдаги жами 1756 дона косметика воситаларининг умумий қиймати 612 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.06.2020