Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Мерседес Бенц»га ортилган минерал ўғитлар манзилга етиб бормади
1357
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
«Мерседес Бенц»га ортилган минерал ўғитлар манзилга  етиб бормади

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари Ғаллаорол тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, “Сирдарё-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган, фуқаро Э.Ш бошқарувидаги “Мерседес Бенц Вито” русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, унинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, ҳар бири 50 килограммлик 42 дона полиэтелин қопларда, жами 2100 кг “аммиакли селитра” минерал ўғити борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

9.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг