Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ғиждувон” ЭИЗ тадбиркорлари билан сайёр учрашув ташкил этилди
2236
Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги Фармонига биноан “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон”, ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналари ташкил этилган эди.
“Ғиждувон” ЭИЗ тадбиркорлари билан сайёр учрашув ташкил этилди

 Ҳозирда мазкур ҳудудларда тадбиркорлар учун керакли бўлган барча шароитларни ва қулайликларни яратиш мақсадида кўплаб бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Эндиликда Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Ғиждувон” ТИФ пости мазкур эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фаолият юритишини ҳам шундай қулайликлар сирасига киритишимиз мумкин. Ҳозирда ушбу пост ходимлари янгидан таъмирланган қулай ва шинам хоналарда иш олиб бормоқдалар.

Бухоро вилояти тадбиркорлари иштирокида ўтказилаётган сайёр учрашувларнинг навбатдагиси айнан мана шу постда бўлиб ўтди. Унда бошқарма бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев, барча йиғилганларни кириб келаётган энг азиз ва энг улуғ байрам Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати табриклади.

Сўнг у, ўз сўзини давом этиб, ташкил этилган мазкур учрашувдан асосий мақсад божхона соҳасида сўнгги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва янгиликларни етказиш, тадбиркорларни қийнаётган муаммоларини жойида ўрганиб, қонун доирасида амалий ёрдам бериш эканлигини таъкидлади.

Йиғилишда “Ғиждувон” ЭИЗ иштирокчиси бўлган тадбиркорларга жорий йилнинг 1 сентябрида амалиётга кенг жорий этилиши кутилаётган “Хавфни бошқариш тизими” ҳақида ҳам етарлича тушунтиришлар бериб ўтилди. Ушбу тизим афзалликлар ҳақида сўзлайдиган бўлсак, унда декларацияловчи шахс томонидан божхона органига электрон шаклда ташланган БЮД лар расмийлаштириш учун автоматик тарзда ходимларга тақсимланади.

Шунингдек, БЮДларни “яшил”, “сариқ”, “қизил” ва “кўк” йўлакларга ажратишини ҳам тизимнинг ўзи белгилайди. Бунинг натижасида,  фақатгина “қизил” йўлакли БЮДга божхона назоратининг муайян шакллари қўллаш орқали божхона кўригидан ўтказилиши назарда тутилади. Қолган йўлакларда товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назоратининг айрим шаклларидан озод этилади ва БЮДлар расмийлаштируви жараёнини қисқариши билан бирга божхона кўригини 70% гача камайишига олиб келади.

Йиғилиш якунида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчисига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёни юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан Бухоро вилояти божхона бошқармасининг 221-61-00 рақамли ишонч телефонига ёки бевосита раҳбарият билан учрашган ҳолда мурожаат қилишлари айтиб ўтилди.

Бухоро вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

30.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг