Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро Ш.А.нинг хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, хонадонда тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 30 миллион сўмлик 91 дона блендр ва миксер товарлари ноқонуний сақланаётганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда, фуқаро Ғ.Х.га тегишли “Ласетти” автомашинаси Янгиқўрғон тумани Қизилёзи МФЙ ҳудудида белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 25 миллион сўмлик 58 дона буғ билан кийим дазмоллаш маиший техникаси борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.06.2020