Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати тезкор ходимлари билан ҳамкорликда гашиш гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласини фош этишди.
Тезкор тадбир давомида Оҳангарон туманида ҳаракатланиб келаётган “Ласетти” автомашинаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада автотранспорт воситасини бошқариб кетаётган фуқаро И.А. ҳайдовчи ўриндиғи остида икки дона полиэтилен пакетга ўралган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлигини маълум қилиб, ихтиёрий равишда тақдим этди.
Экспертиза хулосасига кўра, 80,7 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.
Шунингдек, яна бир тезкор тадбир давомида Ўрта-Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Р. хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, ҳовлисида 580 туп “Каннабис” гиёҳвандлик воситалари етиштирилаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
9.06.2020