Дарҳақиқат, коррупция мавжуд ерда ривожланиш бўлмайди. Бугунда коррупциянинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, ушбу иллатга қарши курашиш ҳамон долзарблигича қолмоқда.
Айтиш жоизки, мамлакатимизда бу иллатга қарши самарали курашилмоқда. Бозор иқтисодиётини янада ривожлантириш, халққа ва тадбиркорларга ҳалақит бераётган тўсиқлар бартараф этилмоқда.
Бу борада Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси томонидан ҳам зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, ходимлар орасида қонун талабларига қатъий риоя қилиниши бўйича ишлар мунтазам равишда олиб борилмоқда. Жумладан, божхона пости ходимларига тадбиркорлар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан хушмуомалада бўлиш, уларнинг мурожаатларига тезкорлик билан жавоб қайтариш, божхона назорати ва расмийлаштирувларини тезкорлик билан амалга оширишлари таъкидланади.
Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефони ҳамда бошқармада ташкил этилган 75 221-04-80 рақамли ишонч телефонлари доимий равишда ишлаб туриши, агар фуқаролар бирор бир қонунбузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлган тақдирда ушбу телефон рақамларига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
6.06.2020