Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди
993
Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида “Глобал ўзгаришлар шароитида ташқи савдони ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида республика онлайн илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат транспорт университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Божхона институти профессор-ўқитувчилари ва божхона хизмати мутахассислари иштирок этишди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, дунёда бугунги пандемия шароитида, мамлакат иқтисодиёти рецессиясини олдини олиш ва глобал инқироз таъсирини енгиллаштириш, иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш юзасидан илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади.

Конференция мақсадидан келиб чиқиб, иштирок этган мутахассислар томонидан ташқи савдони ривожлантиришга турли таъсир этувчи омиллар ўрганилди. Жумладан, ташқи иқтисодий сиёсатни амалиётга жорий этишда иқтисодий дипломатиянинг муҳимлиги ва унинг имкониятлари, ташқи савдони ривожлантиришнинг молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш, COVID-19 пандемия шароитида озиқ-овқат савдоси барқарорлигини таъминлаш масалалари, халқаро савдо юкларини ташиш бозорида мавжуд монополиялар ва уларнинг салбий оқибатларини олдини олиш, божхона органлари савдо ҳамкор давлатлар билан статистик маълумотлар айирбошлаш самарадорлигини ошириш ҳамда электрон тижорат соҳасида юзага келаётган муносабатларда коллизиявий-ҳуқуқий тартибга солиш масалалари ўрин олган бўлиб, уларнинг ечимлари бўйича фаол баҳс-мунозаралар олиб борилди ва конструктив таклифлар ишлаб чиқилди.

Конференция бахс-мунозараларга бой бўлди ва тадбирда эълон қилинган материаллар тўплами чоп этилиши келишиб олинди.

 

 

 

6.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг