Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспортёрларга муносиб эътибор
887
Бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири сифатида қараб келинаётган коронавирус пандемиясининг кенг тарқалишини олдини олиш, юртимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлаш учун аниқ ҳисоб китобларга асосланган режали мақсад ва вазифалар жуда зарур.
Экспортёрларга муносиб  эътибор

Айниқса, экспорт салоҳиятини тобора ошириш, бунда албатта экспортёр корхоналарга божхона тизимида амалий ёрдам кўрсатиш, тадбиркорларга кўрсатилаётган хизмат сифати ва кўламини тобора яхшилаш  бугун олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир.

Эътиборлиси,  пандемия сабаб эълон қилинган карантин даврида  ҳам ташқи савдо айланмаси, божхона расмийлаштирув жараёнлари бир зум ҳам тўхтамади. Давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти божхона бошқармаси чегара ва ташқи иқтисодий фалият постлари ходимлари ҳам мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш йўналишида фаол иш олиб боришмоқда. Жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида хорижга 79,7 млн. доллар қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинишида соҳа ходимлари муносиб ҳисса қўшишди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,2 фоизга кўп демакдир.

Ўтган йиллар давомида бошқарманинг чегара божхона постларида ҳам хизмат сифатини яхшилаш, соҳага замонавий технологияларни жалб этган ҳолда иш унумдорлигини ошириш, божхона расмийлаштирувчи учун сарфланаётган вақтни тежаш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Мисол учун, илгари мамлакатимизни қўшни Қозоғистон Республикаси билан боғловчи “Яллама” чегара божхона пости орқали илгари бир суткада 200 та автомашина  ҳаракатланган бўлса, жорий йилда мазур постни реконструкия қилиниши натижасида бу кўрсаткич 5 баробарга ошиб, кунига 1000 та юк автомашиналарини ўтказиш қобилиятига эга бўлди.

Айни пайтда мазкур постда экспорт жараёнлари тез фурсатларда амалга оширилиб, божхоначилар тадбиркорларга ўз ваколатлари доирасида амалий ёрдам бериб келишмоқда. Мазкур постга ташрифимиз давомида, юртимиздаги айни пишиқчилик мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга экспорт қилаётган  10 мингинчи  автоуловни мазкур чегара-божхона постидан ўтишига гувоҳ бўлдик.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган 5 ойи давомида Тошкент вилояти божхоначилари томонидан экспорт божхона режимига 11 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари расмийлаштирилиб,  қарийб 32,5  млн АҚШ доллари қийматидаги  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижга экспорт қилинган.

Албатта, экспорт-импорт жараёнларининг фаоллик билан амалга оширилиши мамлакатимиз иқтисодий барқарорлиги ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Бу йўлда астойдил меҳнат қилиб, миллий маҳсулотларимизни четга экспорт қилаётган тадбиркорларга яқиндан кўмак бераётган божхона ходимларига куч-ғайрат ёр бўлсин деймиз.

5.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг