Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тадбиркорга кредит ажратилишида ёрдам беришди
1268
Бугунги кунда фуқаролар томонидан қилинган ҳар қандай мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиши замон талабига айланиб бормоқда. Барча бўғиндаги раҳбарлар томонидан фуқаролар билан тўғридан-тўғри мулоқотлар олиб борилмоқда. Пандемия шароитига қарамасдан, кўплаб фуқароларимиз томонидан касаначилик, якка тартибдаги тадбикорлик фаолияти билан шуғулланиш мақсадида имтиёзли кредитлар олиниши йўлида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Божхоначилар тадбиркорга кредит ажратилишида ёрдам беришди

Ана шундай мазмундаги мурожаат Жомбой туманида яшовчи фуқаро Аллаёрова Нилуфар томонидан Самарқанд вилояти божхона бошқармасига келиб тушган эди.

Мурожаатга асосан, фуқаро томонидан тикув машиналари харид қилиш,  кичик тикув цехи ташкил этиш ҳамда 6 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаш кейинчалик ушбу цех фаолиятини кенгайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш мақсади ҳавола этилган эди.

Фуқаронинг мазкур мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, Жомбой туман Халқ банки филиали ҳамкорлигида ижобий ҳал қилинишига эришилди. Бўлғуси якка тадбиркорга 10 миллион сўм миқдорида 3 йиллик муддатга имтиёзли равишда 3 дона тикув машинаси харид қилиб берилди.

Ўйлаймизки, бўлажак тадбиркорга қилинган бундай ёрдам келажакда унинг олдига қўйилган улкан мақсадларига бир туртки бўлиб хизмат қилади. Зеро, тадбиркорлар мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим бўғини ҳисобланади.

5.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг