Бир қаватли мехмонхона биноси ва унинг том қисмини жорий таъмирлаш ишлари тавсифи ва нархи:
- Умумий қурилиш монтаж ишлари:
Бинонинг том қисмидаги мавжуд черепицы материалини бузиб олиб, янги замонавий профнастил ўрнатиш (470 м2), бинонинг ички хоналари деворларини қисман таъмирлаш ва сув эмулсия билан бўяш (125 м2), ташқи деворларни фасад бўёғи билан бўяш (262 м2) ишларини амалга ошириш.
Лойиха-смета ҳужжатларига асосан, Экспертиза хулосасига асосан, Бир қаватли мехмонхона биноси ва унинг том қисмини жорий таъмирлаш ишлари қўшимча қиймат солиғи билан 61.81 млн. сўм (ҚҚСсиз 51.50 сўм)ни муддати 60 кунни ташкил этади.
Таклифлар техник ва тижорат қисмларга ажратилган ҳолда алоҳида ёпиқ конвертларда ва устки қисмига “Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Бир қаватли мехмонхона биносини жорий таъмирлаш ишларини бажариш бўйича танловга” сўзлари ёзилган ва муҳрланган ҳолда топширилиши шарт.
Таклифларнинг техник ва тижорат қисмлари конвертлари устки қисмига мос равишда “Техник қисми” ва “Тижорат қисми” сўзлари ёзилган бўлиши шарт.
Таклифлар тақдим этилаётганда қуйидаги шартлар инобатга олинсин:
-бажарилиши лозим бўлган ишлар сархисоби (қиймати ва муддати кўрсатилган ҳолда);
-ташкилот гувоҳномаси ва лицензияси нусхалари (корхонанинг асл муҳри туширилган ҳолда).
-қарздорлик тўғрисида маълумотнома (бакндан);
-солиқ инспекцияси билан солиштириш далолатномаси;
-ташкилот ходимлари ва техникалари тўғрисида маълумот.
Танлов бўйича таклифлар эълон чоп қилинган кундан 30 кун мобайнида ҳар куни соат 18.00 гача қабул қилинади.
Қўшимча маълумотлар ва танлов хужжатларини олиш учун Сурхондарё вилояти божхона бошқармасига Термиз шаҳар, Ислом Каримов кўчаси 286-уй манзили бўйича мурожаат қилиш мумкин.
Телефонлар: (0376) 225-05-87, 225-24-51 (ички 88-39).
28.08.2018