Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиши бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан хамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаро Ю.Ш. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, унда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган оғирлиги 254,4 кг.га тенг бўлган рангли металлар борлиги тасдиқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
5.06.2020