Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янги тизим сурхондарёлик тадбиркорлар эътиборига ҳавола қилинди
2342
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларни янги қабул қилинаётган зарурий ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар билан ўз вақтида таништириш мақсадида божхона ходимлари томонидан аҳолининг кенг қатлами, айниқса кичик бизнес вакиллари ва хусусий тадбиркорлар билан турли учрашувлар ташкил этилмоқда.
Янги тизим сурхондарёлик тадбиркорлар эътиборига ҳавола қилинди

Шу каби тадбирлардан бири “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ташкил этилди.

Унда тадбиркорларга биринчи навбатда жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, товарларнинг божхона кўригини танлаб текшириш принципига риоя этган ҳолда жорий қилинаётган хавфни бошқариш тизими ҳақида ахборот берилди.

Унга кўра, божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар фақат дастлабки божхона режимига расмийлаштириш вақтида хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда танлаб текшириш принципи асосида божхона божхона назоратидан ўтказилади.

Бунда божхона назоратининг маълум бир шаклини қўллаш ёки қўлламаслик тадбиркорлик субъектининг ҳалоллигига қараб, автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ҳал қилинади.

Тадбирда иштирокчиларга мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда жорий қилинган сўнгги енгилликлар ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Хусусан, мева-сабзавотларни экспорт қилишда шартномаларни “Ўзагроэкспорт” АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузиш  тартиби бекор қилингани хўжалик юритувчи субъектларга кенг имкониятлар эшигини очгани таъкидланди.

Шунга қарамай, айрим тадбиркорлар томонидан шартномаларда нархларнинг кескин ва асоссиз пасайтириш ҳолатлари кузатилаётганлиги, бу эса ўз навбатида экспорт бўйича режа кўрсаткичларининг бажарилишига, виждонан ва ҳалол ишлаётган тадбиркорлар экспортига ҳамда Ўзбекистон товарларининг чет эл бозорларидаги соғлом рақобатига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиши мумкин.

Тадбирда шу каби муаммоли масалалар ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Мунтазам равишда ўтказилаётган бу каби тадбирлар божхона органлари ва тадбиркорлик субъектлар ўртасидаги алоқаларнинг янада мустаҳкамаланишига хизмат қилиб, пировардида товарлар экспортининг салмоғи ошишига олиб келади.

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

29.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг