Шунга қарамай, ўз нафсини деб қонунга чап беришга уринаётган айрим шахслар учраб турибди.
Сирдарё вилояти Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХнинг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро С.У.Д. бошқарувидаги “Spark” русумли енгил автотранспорт воситасини холислар иштирокида кўздан кечиришди. Натижада, автотранспорт воситасининг салонида 6 дона скотчланган қоғоз қутиларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда “HERBOLIFE” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, ҳамда сифати кафолатланмаган умумий қиймати 40 200 000 сўмлик 5 хил турдаги жами 104 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари давомида ушбу биоактив қўшимчалар фуқаро С.У.Д.га тегишли эканлиги ва қўшимча даромад топиш мақсадида уларни сотмоқчи бўлганлигини баён этди.
Аниқланган ҳолат юзасидан ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
1.06.2020