Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Китобсевар ходимлар
1422
Бугунги кунда китобхонликни кенг тарғиб этиш, ёшларни бадиий асарларни мушоҳада этишга чорлаш ва бу орқали асрий анъаналаримизни сақлаган ҳолда, маънавиятимиз ва маданиятимизга ҳисса қўшиш ҳар бир авлоднинг бурчидир. Зеро, бадиий адабиёт, аввало, инсонлар қалбини тарбиялайди, китоб туфайли дунёқарашимиз бойиб, тафаккуримиз янада ўсиб бораверади.

Шундай экан, бугун Фарғона вилояти божхона бошқармасида бир гуруҳ ходимлар ташаббуси билан божхона ходимлари бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, қолаверса ходимларни илм-маърифатни, руҳиятини бойитиш мақсадида бошқарма маъмурий биносида қайтадан замонавий қулайликларга эга бўлган янги кутубхона маркази очилди. Мазкур янги ахборот-кутубхона марказида китобхонлар учун барча қулай шароитлар яратилган бўлиб, замонавий компьютер ва жиҳозлар билан таъминланган. 1000 дан ортиқ китоб фондига эга бу маскан эндигина божхона соҳасига қабул қилинган ёш божхона ходимлари учун муносиб туҳфа бўлди десак сира адашмаймиз. Зеро кутубхона фондида соҳага оид адабиётлар божхона ходимлар билим савиясини оширадиган саволномалар билан алоҳида бойитилган.

Айниқса, бугуннинг замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган мутолаа залида, электрон ўқув жиҳозларида соҳага оид маълумотлар қаторида Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази томонидан олинган 4200 дан зиёд турли мавзулардаги китобларнинг электрон шакллари, нусхалари мавжудлиги ҳар қандай китобсевар инсонни ҳайратига ҳайрат қўшиши табиий ҳол, албатта. Ўзбек ҳамда жаҳон адабиётининг бебаҳо жавоҳирлари билан безатилган ушбу улуғ маскан божхона ходимларининг маънавий оламини юксалтириб, ҳаётини чароғон этиши, интеллектуал салоҳияти ва тафаккурини юксалтириб, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашини теран ҳис эттиради, соҳада ходимларнинг қизиқишини янада орттиради.

Бутун дунё тан олган буюк ва фозил алломаларнинг авлоди эканмиз, мутолаа завқи ҳамда китобхонлик саодати ҳеч биримизни тарк этмасин!

29.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг