Бугунги дунё ҳамжамиятида давом этаётган карантин шароитида конференция онлайн тарзида YouTube каналида (https://youtu.be/D_QHwEPxm1o) тўғридан-тўғри намойиш этилди. Россия, Беларус Республикаси, Болгария, Македония, Хитой Халқ Республикаси, Кения ва Ўзбекистон Республикасидан иштирок этган маърузачиларга мутахассислар ва томошабинлар мавзу юзасидан саволлар беришлари учун шароит яратилди. Халқаро Хайъат комиссиясининг қарори билан биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган 23 нафар маърузачилар ўзларининг тадқиқот ишлари натижаларини эълон қилишди. Умумжахон божхона ташкилоти “PICRAD” Ёшлар форуми конференциясига йўлланма олиш учун маърузачилар кураш бошлашди.
Халқаро хайъат таркиби 10 нафар энг яхши маърузачиларни танлаб олди ҳамда жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган Халқаро форумга йўлланма берилди. Танлов натижаларига кўра ғолиблар орасида Ўзбекистондан иштирок этган, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти магистри Сарвар Саломов ҳам бор.
Ғолибларга ташкилотчилар томонидан қимматбахо совғалар ва Сертификатлар тақдим этилди.
28.05.2020