Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
14 миллон сўмга яқин қўшимча божхона тўловлари ундириб олинди
1230
Ҳукуматимиз томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш борасида божхона соҳасида қатор имтиёз ва қулайликлар яратиб берилди.

Бироқ, ана шу берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, давлат бюджетига божхона тўловларини белгиланган тартибда тушириш ўрнига божхона тўловларини камайтириш ҳолатлари учраб турибди.

Хусусан, Самарқанд вилоятида фаолият юритувчи МЧЖлардан бирининг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси фуқаро Н.С. МЧЖ номига хориждан келтирилган “Запасные части к ткацким станкам” товарини “Эркин муомалага чиқариш” (ИМ-40) божхона режимига расмийлаштириш учун божхона юк декларациясини “Самарқанд” ТИФ божхона постига тақдим этади.

Божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилганда божхона юк декларациясида кўрсатилган “Запасные части к ткацким станкам” товари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 сентябрдаги Ф-5048-сонли Фармойиши асосида “Қўшилган қиймат солиғи”дан нотўғри имтиёз берилганлиги маълум бўлди.

Натижада жами 14 миллон сўмга яқин миқдорида қўшимча божхона тўловлари қайта ҳисобланиб, давлат бюджетига ундириб олинишга эришилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

27.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг