Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Маданият МФЙ ҳудудида жойлашган, фуқаро Ғ.Ш.га тегишли бўлган хонадон холислар иштирокида ва белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу хонадон биносида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган сифати кафолатланмаган 133 кг. шоколад ҳамда 270 кг. қуруқ сут маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан жами 60 миллион сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
27.05.2020