Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Айритом” чегара божхона постида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда иш жараёнлари давом этмоқда
1443
Бугунги кунда бутун дунё бўйича асосий хавфга айланиб бўлган пандемияси шароитида божхона органлари ҳам ташқи савдо фаолиятини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшишмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона постида ҳам санитария қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда божхона чераси орқали ҳаракатланаётган транспорт воситалари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилмоқда.

Дунё мамлакатларида “Иқтисодий инқироз” эшик қоқиб турган бир маҳалда экспорт-импорт операцияларининг узлуксиз амалга ошиши муҳим аҳамият касб этади. Қўшни давлатлар орқали кириб келаётган экспорт-импорт юклари ортилган транспорт воситалари ва уларнинг ҳайдовчиларининг санитария қоидаларига риоя этишини қатъий назоратга олган ҳолда,  жорий йил бошидан “Айритом” чегара божхона пости ходимлари темир йўлда таркибида 47 221 та юк вагонларни замонавий божхона жиҳозлари билан божхона назоратидан ўтказишди. Шунингдек, 4473 та юкли автотранспортлардаги 723 миллион АҚШ доллари қийматидаги товар-моддий бойликларининг божхона расмийлаштируви ҳам белгиланган санитария қоидалари асосида қисқа муддатларда амалга оширилди.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки “Айритом” чегара божхона постида хизмат қилаётган ходимлар хавфсизлиги ва коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиология назорат ўтказиш пунктлари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиб, божхона ходимлари махсус тиббий ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Бу эса карантин вақтида аҳоли ва ходимлар саломатлигини сақлаган ҳолда хизмат жараёнини юқори даражада давом эттиришга улкан ҳисса қўшади.

 

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

 

27.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг