Куни кеча Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ДХХ ДЧҲҚҚ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизда ўтказилган тезкор тадбир давомида муқаддам қўшни давлатлардан ноқонуний равишда олиб кирилган тамаки маҳсулотларининг яширин сақланаётган омборни фош қилишди.
Пойтахтимизнинг Юнусобод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.Б.нинг яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахснинг яшаш хонадонида умумий қиймати 85 миллион сўмлик 7210 дона қути тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
27.05.2020