“Самарқанд” халқаро аэропортига “Домодедово-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро Ж.Б. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида унинг безовталаниши божхоначиларнинг диққатини тортди. Шундан сўнг, унга тегишли бўлган сумка холислар иштирокида текширилганда, сумкада жами 50 дона 16 мм калибрли ов қуроли гильзаларини яшириб ўтилаётганлиги аниқланди.
Унга нисбатан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди.
Суд қарорига кўра, ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22719-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима жазоси тайинлади ҳамда ов қуроли гильзаларини давлат фойдасига мусодара қилди.
Эслатиб ўтамиз, йил бошидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан жами 158 та гильзаларнинг ноқонуний олиб кирилишга чек қўйилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
29.08.2018