Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш давр талаби
1546
Барчамиз коррупция ва унинг аянчли оқибатлари ҳақида жуда кўп бора эшитганмиз. Албатта, унинг жамият ва инсон тақдирига салбий таъсир этиши инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқатдир.

Юридик нуқтаи назардан коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, коррупция фақат молиявий ресурслар орқали бартараф қилинадиган муаммо эмас. Буни, дунёда иқтисодий жиҳатдан ривожланган баъзи давлатларда ҳам коррупцион ҳолатлар мавжудлиги, ёки ойлик маоши юқори бўлган давлат хизматчилари орасида ҳам порахўрлик ҳолатларининг учраб туриши мисолида кўришимиз мумкин.

Мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши кураш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5729-сон Фармонига асосан 2019-2020 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдикланди.

Бугунги кунда ҳам ушбу дастур ижроси коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ҳамда тегишли давлат ташкилотлари томонидан амалга ошириб келинмоқда.

Бироқ, бу каби иллатларга қарши самарали кураш учун аввало жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият юксалиши, ҳар бир шахс ўзида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириши лозим.

Шу муносабат билан, фуқаролардан божхона органлари ходимларининг ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда Навоий вилояти божхона бошқармасининг 79-223-08-65 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Шуни унутмангки, коррупцияга қарши кураш ҳар бир шахснинг фуқаролик бурчидир!

 

Навоий вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

 

25.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг