Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўқимачилик ва енгил саноат тармоғи мамлакат экспорт салоҳиятини ошишида муҳим рол эгаллайди
1950
Бугунги кунда тўқимачилик ва енгил саноат тармоғи мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим мавқени эгалламоқда.

Ҳудудлардаги табиий хом ашё, ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, саноат соҳаларини жадал ривожлантириш орқали аҳолининг бандлиги, даромадлари ва турмуш даражасини янада ошириш муҳим ҳисобланади.

Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан тўқимачилик саноати қўллаб-қувватланаётгани туфайли мамлакатимизда юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқарувчи замонавий тўқимачилик корхоналари ташкил этилди. Натижада тармоқда ишлаб чиқариш ҳажми ва халқаро стандартларга жавоб берадиган тўқимачилик маҳсулотлари экспорти барқарор ўсиб бормоқда.

Хоразм вилояти Боғот туманидаги калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Xorazm tex” масъулияти чекланган жамияти фаолияти бунга мисол бўла олади.

Мазкур корхона 2014 йил иш бошлаган бўлиб, вилоят саноат салоҳияти ривожида ўз ўрнига эга. Жаҳон бозорига юқори сифатли рақобатбардош тўқимачилик маҳсулотларни етказиб беришда замонавий технологик дастгоҳларни ўрни катта албатта, нуфузли чет эл компанияларни дастгоҳларини олиб келиш бўйича 2019 йилда Швецария давлатининг “Rietr Machine Works LTD” фирмаси Италиянинг “Marzoli” ва “Tomsic” ҳамда Япониянинг “Murata” компаниялари билан 13,5 млн. АҚШ доллар миқдорида замонавий дастгоҳлар ва лаборатория асбоб-ускуналари олиб келтирилиб, 2019 йил ноябрь ойида монтаж ишлари якунланиб, ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Олиб келинган замонавий дастгоҳларга 19 млрд. 370 млн. сўмлик божхона тўловларидан имтиёз берилган. Натижада, қўшимча 415 нафар маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди. Айни кунлардаги пандемия сабаб вужудга келаётган глобал инқироз шароитида иқтисодий барқарорликни сақлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш муҳим масалалардан бирига айланмоқда. Ушбу вужудга келган ҳолатни юмшатишда тўқимачилик соҳасининг кенг имкониятлари муҳим ўрин эгаллайди.

– Ҳар қандай ҳолатда ҳам ишбилармон қийинчиликлардан чиқиш чораларини кўриб қўйган бўлиши керак. Ҳозирги карантин шароити ҳам шулардан бири. Энди тўқимачилик маҳсулотлари экспортига келсак, бу яна тадбиркорнинг ўзигагина боғлиқ. Агар четдан маҳсулотларимизга харидор бўлса, бизга ҳукумат томонидан ҳар томонлама кўмак берилиб, қўллаб-қувватланмоқда.

Фикримиз исботи сифатида мазкур корхона томонидан жорий йилнинг январь-апрель ойларида 2420 тонна экспортбоб ип калава ишлаб чиқарилиб, айни вақтда 4 млн. 296 минг АҚШ долларлик маҳсулотларимиз Россия, Хитой ва Туркия давлатларига экспорт қилинди. Маҳсулотларимизни қисқа муддатда экспорт божхона режимиги расмийлаштирилишида албатта Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда – деди корхона раҳбари Сарвар Нурметов.

Пандемия шароитида божхона органлари ўзларига юклатилган масъулиятни чуқур ҳис этиб, санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш, божхона қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш, божхона тўловларини давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш  каби вазифаларни бажариб келишмоқда.

Корхонага ташрифимиз якунида божхона органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб, божхона соҳаси билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар, божхона ходимлари томонидан божхона расмийлаштируви ва кўрикларда асоссиз сансаларликга ёки тўсиқларга йўл қўйилса, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони”га ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг (62)227-70-11 телефон рақамига мурожаат этишлари мумкинлигини эслатиб ўтилди.

 

Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг