Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чўғланма лампочкаларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
1536
Юртимизда товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмаси олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан тизимли равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Наманган шахри Лола дахаси худудида карантин муносабати билан ташкил этилган блок постда И.Б.га тегишли бўлган “Дамас” автомашина белгиланган тартибда, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, жами 12 миллион сўмлик 2400 дона чўғланма лампочкалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 299-сонли қарорига кўра, электр чўғланма лампаларни 2016 йил 1 июлдан эркин муомалага чиқариш ва 2017 йил 1 январдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиниши тақиқланган.

 

 

23.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг