Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ислоҳотлар тадбиркорлар учун ижобий натижа бермоқда
1322
Тадбиркорлик субъектларига жорий этилаётган имтиёзлар уларнинг жадал фаолият олиб боришлари учун ҳар томонлама қулайлик яратмоқда. Эътиборлиси ушбу имтиёзлардан корхоналар янги иш ўринларининг яратилиши ҳамда истиқболли режаларни йўлга қўйиш учун унумли фойдаланишмоқда.

Сирдарё вилоятидаги бир кунда 4.2 тонна ип-калава маҳсулотини ишлаб чиқарувчи «BARAKA TEKS» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонаси имтиёз ва енгилликлардан самарали фойдаланаётган  корхоналардан  биридир. Сабаби 2011 йилда 65 нафар иш ўрни билан бошлаган мазкур корхонада  бугунги  кунда 250 нафардан ортиқ ишчилар меҳнат билан банд бўлишмоқда.

Корхона ўтган 2019 йилда 2 млн. 331 минг АҚШ доллари миқдорида, жорий йилнинг 4 ойи давомида 390 минг АҚШ долларига тенг қийматдаги маҳсулотлар Хитой, Туркия ва Россия каби ҳориж давлатларига экспорт қилинди. Ўз навбатида ислоҳотларнинг ижобий самараси сифатида корхонанинг 2019 йилдаги соф фойдаси 2 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этганлигидан ҳам кўришимиз мумкин. Шунинг билан бирга корхона иқтисодчилари бу кўрсаткични бу йилда 3 миллиард сўмдан оширишни ўзларига мақсад қилишган.

-Президентимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлари биз тадбиркорларга жуда катта имкониятлар яратмоқда - дейди корхона рахбари Хурматилло Мадрахимов - ўз олдимизга нафақат корхона фойдасини балки юртимиз иқтисоди учун ўз ҳиссамизни қўшишни ҳам мақсад қилганмиз, давлат бюджетига 2019 йил ва жорий йилнинг бугунги кунига қадар қарийб 922 миллион 700 минг сўм солиқ ва бошқа тўловларни амалга оширганмиз, олган даромадимиз ҳам шунга яраша, бу йил ҳам ишлаб чиқариш суръатларини бир неча баробарга оширишни режа қилганмиз.

Қайд этиб ўтиш керакки, тадбиркорларга ўз ўрнида берилган имтиёз ва енгилликлар, янги корхоналарнинг барпо бўлишига, иш ўринларининг яратилишига, ишлаб чиқариш суръатларининг янада жадаллашиб, иқтисодиётимизни ривожланишига хизмат қилади.

23.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг