Фуқаро О.А. бошқарувидаги автомашина чегара олди ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашина юкхонасида хорижда етиштирилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, муқаддам қўшни давлатдан ноқонуний равишда, айланма йўллар орқали олиб кирилган 4 тонна оғирликдаги киви, апелсин, ананас каби цитрус мевалар ортилганлиги аниқланди.
Жами қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, салкам 102 млн. сўмни ташкил қилинган мазкур мевалар ашёвий далиллар сифатида вақтинча сақловга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
29.08.2018