Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ўтказган тезкор тадбири давомида гиёҳвандлик воситаларининг ғайриқонуний айланмасига чек қўйилди.
Тезкор тадбир давомида олинган маълумот асосида, Бухоро шаҳридаги тиббиёт институти олдида тўхтаб турган автотранспорт воситаси шубҳа остига олиниб автомашинанинг олд ўриндиғида йўловчи сифатида ўтирган фуқаро Ж.Н тезкор гуруҳ вакиллари томонидан белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Натижада кийимининг чап чўнтагида целофан пакетга ўралган жами 46,09 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ғиждувон туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида, фуқаро З.А.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада ушбу шахснинг хонадонида, бир дона целофан пакет бўлагига ўралган 2,11 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Яна бир тезкор тадбир давомида, Ғиждувон туманида шартли харидорнинг автомашинасида йўловчи сифатида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро С.Н тезкор гуруҳ вакиллари томонидан белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс 2 350 000 сўм эвазига, бир дона қора рангли целофан бўлагига ўралган 3.31 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини “шартли харидор”га сотаётган вақтда ушлаб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
20.05.2020