Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“КАМАЗ”нинг яширилган эҳтиёт қисмлари манзилига етиб бормади
1454
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товар моддий бойликларни яширин тарзда олиб кирмоқчи бўлган шахсларнинг қилмишлари божхона ходимлари томонидан ўз вақтида фош этилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона постига қўшни Қозоқстон Республикаси орқали Россия Федерациясидан кириб келган “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилганида, автотранспорт юкхонасидаги товарлар юк ҳужжатларига мос эмаслиги божхона ходимларида шубҳа уйғотади ҳамда божхона кўриги тайинланади.

Ўтказилган божхона кўриги натижасида, “MAN” русумли юк автотранспорт воситасининг юкхонасида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, қиймати 76 500 000 сўмлик 3 хил турдаги 11 дона “КАМАЗ” русумли автотранспорт воситасининг олдин фойдаланилган эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

20.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг