Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, юкларни божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини тезлаштириш юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида куну-тун ишлар изчил олиб борилиши давом этмоқда.
Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юкларини белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиб, давлат бюджетига божхона тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланмоқда.
Божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиб, нафас олиш йўллари ҳимоя ниқоблари, қўлқоплар, кўзойнак, этик ва махсус ҳимоя кийимларини кийган ҳолда хизматни олиб бормоқдалар.
Бундан ташқари, “Сирдарё” чегара божхона постини автотранспорт воситаларининг кириш жойларида осма дизенфекция қилаётган ускунаси ўрнатилган бўлиб ҳар бир автотранспорт воситаси дизенфекция қилингандан сўнг божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда.
Осма дизенфекция ускунасидан ўтказилгангандан сўнг ҳар бир автотранспорт воситаси вилоят Санитария эпидемологик осойишталик маркази ходимлари томонидан дезинфекция қилинмоқда.
Шунингдек божхона постининг кириш ва чиқиш жойларида дизенфекция йўлакчалари ташкил этилган.
Энг асосийси шуки, карантин даврида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, барча ҳудудлардаги озиқ-овқат дўконларини кундалик зарурий маҳсулотлар билан таъминлаш, нархларнинг ошиб кетишини олдини олиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
2020 йил 15 майга қадар Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг «Гулистон», «Сайхун» ва «Ховос» ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан 4651 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.
Импорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми 132,6 млн. АҚШ долларини ҳамда экспорт божхона режимига расмийлаштирилган товарлар ҳажми 35,9 млн. АҚШ долларини ташкил этди.
Экспорт товарларининг асосий қисми мева ва сабзавотлар, пахта толаси, озиқ-овқат маҳсулотлари, тўкимачилик маҳсулотлари, жун, мўйна, тери ва улардан ясалган буюмлар, калава ип, фармацевтика маҳсулотлари, ҳайвонлар учун озуқалар ва керамика буюмларидан иборат.
Вилоятдан жами 21 та хорижий давлатларга экспорт қилинган бўлиб, товарларнинг катта улуши Қозоғистон, Афғонистон, Бангладеш, Россия, Хитой ва Туркия давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Бошқарма томонидан 2020 йилнинг 15 май кунига қадар 61,3 млрд. божхона тўловлари ундирилган ва импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 242,2 млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги карантин ҳолатига қарамасдан божхона органлари томонидан тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, экспорт-импорт операциялари изчил давом эттирилмоқда.
Сирдарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
19.05.2020