Ушбу талафотдан жабр кўрганларга мамлакатимизнинг турли нуқталаридан ёрдамга борганлар кўп. Хусусан, Қашқадарё вилоятидан ҳам бир гуруҳ мутахассис ва қурилиш корхоналари офат оқибатларини бартараф этиш ишларида қатнашмоқда.
Айни кунда вилоятимиз вакилларидан иборат 50 та қурилиш ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ва 829 нафар қурувчи, уста ва мутахасислар Оқолтин тумани “Шодлик” маҳалласидаги 135 та хонадан ва ижтимоий объектларнинг қурилиш ишларини бошлаб юборган.
Қашқадарё вилояти ҳокими бошчилигида 4 та сектор раҳбари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қаторида вилоят божхона бошқармаси раҳбарлари ҳам ўзларига бириктирилган ҳудудда бўлишди.
Қурилиш-бунёдкорлик ишларида божхона идоралари ҳам бир сафда. Олдиндаги вазифа эса қурилиш ишларига ҳисса қўшиш, объектларни сифатли ҳамда белгиланган муддатда ўз эгаларига топширишдир.
Қашқадарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
19.05.2020