Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси хамда унинг таркибий тузилмалари томонидан ҳам коррупция қарши курашиш, юртимизда қабул қилинган қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этиш йўналишида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бугунги кунда Андижон вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги барча ташқи иқтисодий фаолият ҳамда чегара божхона постларида ўрнатилган видеокузатув камералари ёрдамида постлардаги божхона расмийлаштируви жараёни доимий назорат қилиб борилмоқда.
Шунингдек, коронавирус пандемияси даври бўлишига қарамасдан коррупцияга қарши курашишни бир лаҳза бўлсада унутиб қўймаслигимиз, бу йўналишдаги ишларни янада жонлантириш ва профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан божхона органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига рия қилиши ҳолатидан хабардор бўлиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Тадбиркорлик субъектларининг божхонада жорий этилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги ўз фикр мулоҳазаларини қолдиришлари учун божхона постларида ўрнатилган “ишонч почта қутилари” ҳам ўз самарасини бермоқда. Шунингдек, бошқарма ва Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа рақамли ишонч телефонларига ҳам куну-тун мурожаат қилиш имконияти мавжуд.
Ф.Каримов
Андижон вилоят божхона бошқармаси
18.05.2020