Буни бошқарма масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан доимий тарзда амалга оширилаётган сайёр учрашувлар мисолида кўриш мумкин.
Куни кеча “Бухоро” ТИФ божхона пости ходимларининг Бухоро шаҳрида жойлашган “DELUXE FABRIC” ва “JASMIN CHOY INVEST” масъулияти чекланган жамиятларида ўтказилган сайёр учрашувларини шулар сирасига киритиб ўтиш жоиздир.
Тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “DELUXE FABRIC” МЧЖнинг фаолияти борасида сўзлайдиган бўлсак, корхона томонидан 2018 йилнинг шу даврига қадар 526 минг АҚШ доллар қийматида маҳсулотлар Польша ва Латвия давлатларига экспорт қилинган бўлиб, йил сўнггигача экспортга чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажмини 700 минг АҚШ долларга етказиш режалаштирилмоқда.
2019 йилда корхонага Евро Иттифоқ давлатларидан 39 дона янги тикув дастгоҳи келтириш мақсад қилинган. Шуларни инобатга олган ҳолда божхоначилар корхона директорига божхонадан қандай имкониятлар ва имтиёзларга эга бўлишлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтдилар.
Шунингдек, божхоначилар “JASMIN CHOY INVEST” ишлаб чиқариш корхонасида бўлиб, ундаги ишчи ходимларга яратилган шарт-шароитлар, маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни экспорт қилишда юзага келаётган муаммолар билан яқиндан танишиб, корхона вакилларининг соҳага оид берган саволларига жавоб беришди.
Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилда корхона томонидан 200 минг АҚШ доллари қийматидаги товарлар экспорт қилиниши режалаштирилган бўлиб, айни вақтга қадар 120 минг АҚШ долларига тенг материалларнинг экспорти амалга оширилган. Қувонарлиси, маҳсулотлар бугунги кунда Польша ва Литва мамлакатларига экспорт қилинаётган бўлса, кейинчалик Италия давлатига ҳам экспорт қилиш режалаштирилган.
Сайёр учрашувлар якунида пост бошлиғи Ў.Тиллаев корхона раҳбарларининг саволларига жавоб қайтариб, ишлаб чиқариш ва маҳсулотлар экспорти билан боғлиқ жараёнларда вужудга келаётган муаммолар ва саволлар бўйича бевосита вилоят божхона бошқармаси ҳамда божхона постига кун-у-тун мурожаат қилишлари мумкинлигини таъкидлади.
Бухоро вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
29.08.2018