Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашда кенг жамоатчилик иштироки муҳим
1358
Коррупцияга қарши курашиш сўнгги йилларда янада устувор аҳамият касб этмоқда.
Коррупцияга қарши курашда кенг жамоатчилик иштироки муҳим

Халқимиз орасида порахўрлик деб аталувчи бу иллат, ҳокимият ва бошқарув асосларини емирадиган, унинг аҳоли олдидаги обрўсига путур етказадиган, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қиладиган ҳавфли жиноий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида ҳам тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири бу коррупциядир. Қисқача қилиб айтганда, коррупция бу шахсий наф кўриш мақсадида давлат ҳокимиятини суистеъмол қилишдир.

Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади.

Коррцпция - жиноятнинг ёпиқ ва энг қабиҳ тури. Коррупция ва порахўрлик, жиноятнинг бу тури бошқарув аппаратини издан чиқарибгина қолмай, бозор асосларини ҳам барбод этиши мумкин. Коррупция, энг аввало, уюшган жиноий тузилмаларга мададкор бўлиш ёки тўғридан-тўғри ёрдам бериш учун давлат хизматининг имкониятларидан фойдаланишидир.

Ачинарлиси, бугунги кунда лоқайдлик, бефарқлик, иккиюзламачилик, товламачилик, фирибгарлик, уруғ-аймоқчилик, таниш-билишчилик, порахўрлик каби иллатлар ҳали-хануз учраётганлиги кўнгилни хира қилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, Қашқашдарё вилояти бошқармаси томонидан коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан мунтазам равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ходимлар, уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари, шунингдек, соҳа билан алоқадор инсонлар билан тарбиявий профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, бу иллатга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари бирдек маъсуллиги, бу борада қонун бузилиш ҳолатларининг гувоҳи бўлганларида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08  рақамли ишонч телефонига ёки бошқармада ташкил этилган 75 221-04-80 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари юзасидан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслигини талаб этади. Шундай экан, бу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларда фуқаролар томонидан ҳам фаоллик кўрсатилсагина, кўзланган натижани бериши мумкин.

Қашқадарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

16.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг