Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ темир йўл транспортида Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтаётган вагон кузатувчилари ҳамда йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартибини белгилайди.
Низомга кўра, темир йўл вокзаллари ва темир йўл станцияларида божхона назорати зоналари белгиланади.
Божхона назорати зонасига йўловчиларни киритиш (божхона назорати зонасидан йўловчиларни чиқариш) уларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва чипта ҳамда Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2606, 2014 йил 5 август) назарда тутилган ҳолларда белгиланган тартибда тўлдирилган (расмийлаштирилган) йўловчи божхона декларацияси мавжуд бўлган тақдирда қатъий равишда божхона расмийлаштирувининг белгиланган жойларида амалга оширилади.
Темир йўл станцияси ходимларининг божхона назорати зонасига кириши ҳамда йўловчи ташиш поездларини қабул қилиш, жўнатиш, уларни техник кўрикдан ўтказиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган мажбуриятларини бажариши божхона органига темир йўл станцияси маъмурияти томонидан тақдим этилган ходимлар рўйхатлари асосида амалга оширилади.
Темир йўл станцияси ходимлари божхона назорати зонасига тегишли гувоҳномалар ва кўкрак белгиларини кўрсатган ҳолда хизмат йўли орқали киритилади.
Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетаётган ва Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш божхона назорати зонасидаги махсус хоналарда (кўрикдан ўтказиш жойлари) ёки йўловчи ташиш поездларида уларнинг тўхтаб туриш вақтида амалга оширилади.
Йўловчилар, уларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш темир йўл маъмурияти билан келишилган ҳолда темир йўл вокзаллари ёки Давлат чегарасида жойлашган темир йўл станцияларида амалга оширилиши мумкин.
Йўловчиларнинг қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун мазкур Низомда белгиланган вақт меъёрларидан келиб чиққан ҳолда, божхона назорати ва расмийлаштирувидан сифатли ва ўз вақтида ўтказиш мақсадида божхона органлари темир йўл станцияси (вокзали) маъмурияти билан биргаликда ўзаро ҳаракат тартибини белгилайдилар. Бунда ушбу тартиб қуйидаги талабларни ўз ичига олиши лозим:
а) Давлат чегарасида жойлашган темир йўл станцияларида божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш учун туриш давомийлиги божхона органлари билан келишилган ҳолда темир йўл станцияси маъмурияти томонидан белгиланади. Бунда ўтказиш пунктларида божхона назорати ва расмийлаштируви йўловчи ташиш поездининг темир йўл станциясига кириб келиши вақтида бошланиши ва унинг ҳаракатланиш графигига кўра жўнаб кетишига 5 дақиқа қолганида тугаши лозим. Бу ҳақда йўловчи ташиш поездининг бригадири ёки темир йўл вокзалларида, станцияларида ва темир йўл чипталарини сотиб олиш вақтида йўловчилар огоҳлантирилади;
б) темир йўл вокзали ходимлари ва йўловчи ташиш поезди бригадаси аъзолари божхона органлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида темир йўл вокзали ва йўловчи ташиш поездларида йўловчиларга келгусидаги божхона назорати ва божхона расмийлаштирувини амалга оширишнинг тартиблари (шу жумладан, бошланиш вақти) тўғрисида хабардор этилади.
Темир йўл транспорти йўловчиларининг қўл юкини, багажини, валютасини ва валюта бойликларини божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга кўра
божхона кўздан кечируви ва божхона кўриги учун белгиланган вақт меъёрлари, бунда:
Божхона кўриги ва/ёки божхона кўздан кечирувининг амалга ошириш давомийлиги ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланганда темир йўл станцияси навбатчиси билан келишилган ҳолда узайтирилиши мумкин.
Йўловчиларнинг божхона назорати йўловчи божхона декларацияси (Йўриқномада тўлдирилиши мажбурий ҳисобланган ҳолларда), шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва чипта асосида амалга оширилади. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз ҳаракатланаётган йўловчиларнинг божхона чегарасини кесиб ўтишига йўл қўйилмайди.
Божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтган йўловчилар ўтиб кетаётган йўловчи ташиш поезди темир йўл станциясига келгунига қадар божхона назорати зонасида бўлади ва божхона назорати зонасини асоссиз тарк этишга йўл қўйилмайди.
Қўл юкини йўловчилар учун мўлжалланган жойларга, шунингдек ўтирғичлар ўртасидаги ўтиш жойлари, йўлаклар, вагон майдончалари (тамбурлар)га жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Багаж йўловчининг чиптасига кўра борадиган манзилидан узоқ бўлмаган жойгача ҳамда багажни қабул қилиб олиш ва топшириш бўйича операцияларни амалга оширадиган темир йўл станциясигача ташилади.
Қўл юки сифатида кўздан кечиришдан ўтмаган ҳамда вагон ва йўловчиларга зарар етказиши ёки уларни ифлослантириши мумкин бўлган буюмлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган хавфли моддалар ва буюмлар рўйхатига киритилган буюмларнинг йўловчи томонидан ташилишига йўл қўйилмайди.
Божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга оширишда темир йўл маъмурияти ва унинг ходимлари божхона органлари тақдим этган маълумотларга кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган йўловчилар учун қўл юки, багажи, валюта ва валюта қимматликларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги ахборот кўрсатилган эслатмалар ишлаб чиқилади ва ахборот пештахталарига жойлаштирилади.
Бунда,
Мазкур Низом 2020 йил 2 майдан эътиборан кучга кирди.
14.05.2020