Сирдарё вилояти божхоначилари томонидан мазкур фармонларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида кенг тарғиб қилиш, шу билан бирга коронавирус пандемияси даврида ишчиларга яратилган шароитлари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва амалий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Карантин шароитида барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда фаолият кўрсатаётган «Wellfort» масъулияти чекланган жамияти вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоларидан бири ҳисобланади.
Мазкур корхона ўз фаолиятини 2017 йилда бошлаган бўлиб, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Корхонанинг йиллик товар айланмаси ҳажми 5,3 млн. АҚШ долларидан ортади. Маҳсулотларининг асосий қисми Россия, Беларусь, Туркия, Италия ҳамда Нидерландия давлатларига экспорт қилинади. Бугунги кунда корхонада 1000 нафарга яқин ишчилар карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолият юритиб келмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1,5 млн. АҚШ долларлик товарлар экспорт қилинган.
Коронавирус пандемияси шароитида аҳолининг бирламчи эхтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари жумладан ун билан таъминланиши жуда ҳам муҳимдир.
Янгиер шаҳридаги “INTERGRAIN” масъулияти чекланган жамияти ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириб келади. Корхона томонидан бир суткада ўртача 245 тонна ун ишлаб чиқарилади. Ўтган давр мабойнида 576,1 минг. АҚШ долларлик товарлар экспорт қилинган.
Бизнинг корхона Янгиер шаҳридаги эркин иқтисодий саноат зонасида жойлашган, - дейди “INTERGRAIN” масъулияти чекланган жамияти иш бошқарувчиси Нурилхақ Акбарий. – Ҳозирда 150 нафардан ортиқ ишчилар меҳнат қилмоқда. Корхонамизда ходимларнинг саломатлиги ва хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса карантин даврида қонун-қоидаларга тўлиқ амал қилиш ҳам бурч, ҳам масъулият.
Вилоятдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи бир неча ўнлаб корхоналарнинг фаолияти ҳам давом эттирилмоқда.
Ана шундай корхоналардан яна бири Янгиер шаҳридаги “SULPAK KOMPUTERS” масъулияти чекланган жамиятидир. Замонавий техникалар ёрдамида МДФ, ламинат ҳамда акрил каби 50 хилдан ортиқ сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқараётган ушбу корхонанинг маҳсулотлари ички бозорда ва четга - қўшни республикаларга сотилади. Корхонада 30 нафардан ортиқ ишчилар меҳнат қилишади. Ўтган давр мабойнида 64,8 минг. АҚШ доллари қийматидаги товарлар экспорт қилинган.
Истеъмол учун ҳаётий зарур эҳтиёжлардан яна бири ўсимлик ёғи ҳисобланади. Бу борада Сирдарё туманидаги “Бахт мой инвест” хусусий корхонаси ҳам алоҳида ўрин тутади. Бу корхонада 80 нафардан ортиқ ишчилар меҳнат қилаётган бўлиб, бу ерда бир суткада қарийб 12 тонна ёғ ишлаб чиқарилади ва ички бозорда сотилади.
Бугунги кунда ишлаб чиқариш корхоналари тўла қувват билан фаолият юритиб келмоқда. Шу билан бирга аҳолининг бандлиги, саломатлиги ва хавфсизлигига алоҳида эътибор берилмоқда.
Сирдарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
12.05.2020