Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Томорқадаги оғу
1764
Шу кунларда аҳолининг шахсий томорқаларидан унумли фойдаланиш масаласи кун тартибига чиқиб, долзарб аҳамият касб этмоқда. Боиси эса оддий: ерни боқсанг - ер сени боқади.
Томорқадаги оғу

Аммо, айрим шахслар борки. ўзларининг шахсий томорқаларида қонун билан тақиқланган “заҳри қотил” – гиёҳванд ўсимликларни етиштираётганига нима дейсиз?

Жорий йилнинг 6 май куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда “Сариосиё” чегара божхона пости ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда Узун туманида ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай ҳолат фош бўлди.  

Узун туманида яшовчи фуқаро Ч.Д. нинг яшаш хонадони ва томорқаси белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқадаги анор дарахти остида ўстириб парваришланаётган 187 туп кўкнор  гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Ҳа, нима эксанг – шуни ўрасан!

12.05.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг