Жорий йилнинг 8 апрель куни Ҳурматли Юртбошимиз раислигида коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон ўз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, даромадларини ошириш ва турмуш шароитларини яхшилаш учун катта заҳира ва имкониятларга эга экани таъкидланган эди.
Берилган ушбу топшириқларни тўлақонли бажариш, ходимларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилди.
Шу йилнинг эрта баҳоридаёқ томорқалардан унумли ва самарали фойдаланиш орқали нафақат истеъмол учун бирламчи зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, балки оила бюджетини бутлаб, иқтисодий барқарорликка эришиш мумкинлиги бўйича ходимларга тушунтиришлар берилди.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларнинг мавжуд томорқаларидан самарали фойдаланишларини ташкил этиш мақсадида 518,8 сотих экин ер майдонига ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда мевали дарахтлар тўлиқ экилиб, келгусида мазкур томорқалардан етиштириладиган маҳсулотларни ходимлар эҳтиёжи учун бошқарма ва божхона постларидаги ошхоналарга олиб келиниши режалаштирилди.
“Сирдарё” чегара божхона пости ва бошқарма тасарруфидаги 2 та хизмат уйларида ходимлар ташаббуси билан ташкил қилинган 3 та ихчам товуқхоналарда тухум маҳсулотлари ҳамда чорва маҳсулотларидан сут ва қатиқ маҳсулотлари олиниб, ходимларнинг кунлик озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бошқарма ва божхона постларидаги ошхоналарга етказиб берилмоқда. Келгусида, юқорида кўрсатилган маҳсулотларни кўпайтирилиши ва ходимлар эҳтиёжи учун етказиб бериш режалаштирилмоқда.
Айни пайтда бошқарма томонидан ушбу йўналишлардаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Сирдарё вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
11.05.2020